«ҳимоя ордери» тегли мақолалар


Зўравонлик қурбонлари учун ҳимоя ордери онлайн берилади
28 август 2024, 20:40

Зўравонлик қурбонлари учун ҳимоя ордери онлайн берилади

Ҳукумат зўравонлик қурбонларига ҳимоя ордери бериш тартибини янгилади. Энди у профилактика инспектори томонидан зўравонлик аниқланган ва давлат хизматлари портали орқали тўлдирилган пайтдан бошлаб 24 соат ичида берилади.

Ўзбекистонда зўравонликдан жабрланганлар қаерга мурожаат қилиши керак?
26 июнь 2024, 21:41

Ўзбекистонда зўравонликдан жабрланганлар қаерга мурожаат қилиши керак?

Тазйиқ ва зўравонликка учраганлар «102» телефон рақами орқали ИИВ навбатчилик қисми ёки профилактика инспекторларига, «112» ягона диспетчерлик хизмати ва 1146 «ишонч телефони»га мурожаат қилишлари мумкин. 24 соат ичида ҳимоя ордери расмийлаштирилади.

«Аёллар кўпроқ руҳий зўравонликка учрамоқда, 86−87 фоиз зўравонлик оилаларда кузатиляпти» — ИИВ вакили
16 май 2024, 10:42

«Аёллар кўпроқ руҳий зўравонликка учрамоқда, 86−87 фоиз зўравонлик оилаларда кузатиляпти» — ИИВ вакили

Хотин-қизлар кўпроқ руҳий, шунингдек, жисмоний ва иқтисодий зўравонликка учрамоқда, деди ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари Умида Абдуллаева. Унинг айтишича, 86−87 фоиз зўравонлик оилаларда кузатиляпти. 2024 йилнинг уч ойида аёлларга 10 мингдан зиёд ҳимоя ордери берилган.

Ўзбекистонда ўтган 7 ойда қарийб 22 минг хотин-қизга ҳимоя ордери берилди
5 сентябрь 2023, 10:32

Ўзбекистонда ўтган 7 ойда қарийб 22 минг хотин-қизга ҳимоя ордери берилди

Ўзбекистонда йилнинг дастлабки 7 ойида қарийб 21 871 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизга ҳимоя ордери берилди. Қайд этилган ҳолатларнинг 84,7 фоизи оилаларда содир этилган.

Тошкентда ҳимоя ордери талабларини бузган АҚШ фуқароси жаримага тортилди
15 июнь 2023, 13:02

Тошкентда ҳимоя ордери талабларини бузган АҚШ фуқароси жаримага тортилди

Тошкентда 61 ёшли АҚШ фуқароси Максим Пенсон ҳимоя ордери талабларини бузгани ва безорилиги сабаб жаримага тортилди. У турмуш ўртоғи С.Разаковани турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, аёлига нисбатан тазйиқ ўтказган. Суд уни 990 минг сўм жаримага тортди.

Ўзбекистонда оиладаги зўравонлик жиноий жавобгарликни белгилаш тўғрисидаги модда муҳокамага қўйилмади
26 январь 2023, 16:42

Ўзбекистонда оиладаги зўравонлик жиноий жавобгарликни белгилаш тўғрисидаги модда муҳокамага қўйилмади

Сенат ишчи гуруҳи оиладаги зўравонликни жиноят сифатида тан олиш тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаган. Аммо Адлия вазирлиги ҳужжатни энг асосий қисмисиз муҳокамага қўйган. Саида Мирзиёеванинг фикрича, оиладаги зўравонликка жиноий жазо белгиланмас экан, «бир жойда қотиб тураверамиз».

«Ҳимоя ордери» муддати 30 кундан 1 йилга узайтирилиши мумкин
12 январь 2023, 18:03

«Ҳимоя ордери» муддати 30 кундан 1 йилга узайтирилиши мумкин

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи «ҳимоя ордери» суд томонидан 1 йил муддатгача берилиши белгиланмоқда. Амалда ордер ички ишлар идоралари томонидан 30 кунга берилади.

«У хотин-қизларни эмас, зўравонларни ҳимоя қилмоқда». Ҳимоя ордерининг муаммолари ҳақида
5 декабрь 2022, 17:16 3

«У хотин-қизларни эмас, зўравонларни ҳимоя қилмоқда». Ҳимоя ордерининг муаммолари ҳақида

Ўзбекистонда 2019 йилда зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун «ҳимоя ордери» институти жорий этилди. Экспертлар унинг афзалликларини эътироф этса-да, амалда у ҳақиқий ҳимоячига айланолмаганини таъкидламоқда. Сабаблари кўп, улардан бири — зўравонга нисбатан жазонинг енгиллигидир, дейди улар.

Қўлланма: Ҳимоя ордерини қандай олиш мумкин?
25 ноябрь 2022, 00:01

Қўлланма: Ҳимоя ордерини қандай олиш мумкин?

«Газета.uz» 25 ноябрь — «Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни» муносабати билан туркум материалларни эълон қилади. Биринчиси — ҳимоя ордери ҳақида. Унда ордерни қаердан ва қандай олиш, жабрланувчи қай тартибда ҳимоя қилиниши ва зўравонга кўриладиган чоралар ҳақида билиб оласиз.

Сенат ҳимоя ордери талабини бузганлик учун жаримани ошириш таклифини маъқулламади
4 август 2022, 14:05

Сенат ҳимоя ордери талабини бузганлик учун жаримани ошириш таклифини маъқулламади

Сенаторлар ҳимоя ордери талабларини бузганлик учун жаримани бир неча бараварга оширишга оид қонунни рад этди. Таъкидланишича, жаримани ошириш жабрланувчининг ўзига юк бўлади. «У жаримани тўлайди, аммо хотини, боласининг имконияти чегараланиб қолиши мумкин», — деди Танзила Нарбаева.

Шахснинг шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
14 март 2022, 10:56

Шахснинг шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади

1 июнга қадар шахснинг шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгилашга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Шунингдек, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаганлик ҳамда яқин қариндоши бўлган хотин-қизга қасддан тан жароҳати етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Ҳимоя ордери муддати эса 1 йилгача узайтирилади.

«Ҳимоя ордерини ҳеч ким олмаса керак, деб ўйлагандим». Танзила Нарбаева — тазйиққа учраган аёллар ҳақида
6 июль 2021, 08:00

«Ҳимоя ордерини ҳеч ким олмаса керак, деб ўйлагандим». Танзила Нарбаева — тазйиққа учраган аёллар ҳақида

Сенат раиси тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган аёллар ҳақида гапирар экан, ҳимоя ордерини ҳеч ким олмасада керак, деган фикрда бўлганини айтди. «Айниқса Ўзбекистонда, узоқ қишлоқларда яшаётган аёллар уйимдаги гап-сўзлар кўчага чиқмасин дейди. Бу тизим қандай ишлар экан деб ўйласам, 1 йил ичида 15 минг аёл ҳимоя ордерини олибди», — деди у. Шунингдек, ҳимоя ордерини эркаклар ҳам олиши мумкинлиги, қолаверса унинг муддатини бир ойдан узоқроққа чўзиш ҳамда бу борадаги қонунчиликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.

10 ойда қарийб 8,5 минг хотин-қизга ҳимоя ордери берилди
13 ноябрь 2020, 13:16

10 ойда қарийб 8,5 минг хотин-қизга ҳимоя ордери берилди

10 ой мобайнида қарийб 8,5 минг хотин-қиз давлат ҳимоясига олинди. Улар орасида оилада отаси ёки онаси томонидан зўравонликка дуч келган қизлар ҳам бор. Шунингдек, ҳимоя ордери олиниши натижасида 418 та оила ажрашиб кетди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг